Жанубий Африкада пастор издошларини ел чиқариш орқали "даволаётгани" билан шов-шувга сабаб бўлди

Жанубий Африкада ўз издошларига ғайриоддий усул орқали шифо беришини даъво қилаётган пастор ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Унинг диний маросимларда қўллайдиган ноодатий амалиёти акс этган суратлар интернетда тарқалиб, фойдаланувчилар орасида ҳайрат ва кулгига сабаб бўлмоқда.
Гап Лимпопо провинциясининг Гияни ҳудудидаги Сияндини қишлоғида жойлашган «SevenFold Holy Spirit Ministries» («Етти карра Муқаддас Руҳ хизматлари») диний гуруҳи раҳбари Крист Пенелопе ҳақида бормоқда.
Маълумотларга кўра, пастор издошларини «даволаш» ва уларга «барака бериш» учун одамларнинг устига ел чиқариш, яъни газ қўйиб юбориш усулидан фойдаланади. У мазкур амалиёт орқали инсонларга руҳий шифо ва барака улашишини даъво қилмоқда.
Ушбу маросимлардан олинган суратларнинг ижтимоий тармоқларда тарқалиши ортидан кўплаб фойдаланувчилар ўз муносабатини билдирди. Айримлар бундай усулни кулгили ва ишониб бўлмайдиган ҳолат сифатида баҳолаган бўлса, бошқалар диний эътиқод номидан амалга оширилаётган бундай амалиётларни танқид қилмоқда.
Мазкур воқеа Жанубий Африкада диний етакчилар фаолияти ва айрим шахсларнинг шифо бериш ҳақидаги даъволари юзасидан баҳсларни яна кун тартибига олиб чиқди. Хусусан, ўзини пастор ёки пайғамбар деб таништирувчи айрим шахсларнинг издошларига нисбатан ноодатий, баъзан эса инсон қадр-қимматига зид деб баҳоланадиган маросимларни ўтказиши аввал ҳам танқидларга сабаб бўлган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…