Ўзбекистонлик икки жаҳон чемпиони муносиб тақдирланди: бирига уй, иккинчисига 200 миллион сўм берилди

Юнон-рум кураши бўйича U20 ёш тоифасида жаҳон чемпиони бўлган Қувончбек Исмоилов ҳамда аёллар кураши бўйича U17 жаҳон чемпиони Мухлиса Машарипова юксак эътирофга сазовор бўлди.
Спортчилар Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Нигматулло Йўлдошев томонидан муносиб тақдирланди. Мукофотлаш маросимида Қувончбек Исмоиловга уч хонали уй, Мухлиса Машариповага эса 200 миллион сўм пул мукофоти топширилди.
Ёш спортчиларга кўрсатилган бундай эътибор уларнинг халқаро майдондаги муваффақиятлари ва мамлакат спорти ривожига қўшаётган ҳиссаси учун муносиб рағбат бўлди.
Жаҳон чемпионларини ушбу юксак эътироф билан табриклаймиз ва уларга келгуси мусобақаларда ҳам янги зафарлар тилаймиз!
Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…