Гулнора Каримова активларининг яна бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон1 дақиқа ўқиш0
Гулнора Каримова активларининг яна бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон ва Швейцария Гулнора Каримова томонидан ноқонуний ўзлаштирилган активларнинг навбатдаги қисмини мамлакатга қайтариш бўйича келишув имзолади. Битимга мувофиқ, Ўзбекистонга 252,5 миллион доллар қайтарилади.

Қайтариладиган маблағлар «Ишонч – 2030» (Uzbekistan Vision 2030 Fund) жамғармаси орқали бошқарилади. Ушбу пуллар ҳисобидан амалга ошириладиган дастурларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон банки иштирок этади. Маблағларни тақсимлаш учун иккита асосий йўналиш белгиланган. Бироқ тақдим этилган маълумотда бу йўналишлар нималардан иборат экани очиқланмаган.

Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида бундай келишувлар аввал ҳам тузилган. 2022 йил август ойида томонлар қарийб 131 миллион долларлик активларни қайтариш бўйича дастлабки битимни имзолаган эди.

2025 йил февраль ойида эса яна бир келишувга эришилиб, қарийб 182 миллион долларни Ўзбекистонга қайтариш белгиланган. Янги битим ушбу жараённинг навбатдаги босқичи ҳисобланади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?