Ўзбекистон бокс терма жамоасининг жаҳон кубоги учун таркиби эълон қилинди

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 10 нафар, аёллар терма жамоаси эса 8 нафар боксчи билан қатнашади. Қуйида миллий терма жамоамизнинг Тошкентдаги жаҳон кубоги финал босқичи учун эълон қилинган таркиби келтирилган.
Эркаклар:
50 кг — Шодиёржон Меликузиев
55 кг — Асилбек Жалилов
60 кг — Самандар Олимов
65 кг — Абдурахмон Махмуджонов
70 кг — Абдуллох Мадаминов
75 кг — Сафармурод Аллаберганов
80 кг — Жавоҳир Умматалиев
85 кг — Норбек Абдуллаев
90 кг — Акмалжон Исроилов
90 кг дан юқори — Жаҳонгир Зокиров
Аёллар:
48 кг — Фарзона Фозилова
51 кг — Феруза Казакова
54 кг — Нигина Уктамова
57 кг — Хуморабону Мамажонова
60 кг — Ситора Турдибекова
65 кг — Навбахор Хамидова
70 кг — Азиза Зокирова
80 кг — Рухшона Парпиева
Тошкентда қитъалар вакиллари жамланади
World Boxing жаҳон кубогининг 2026 йилги финал босқичи 26 ноябрдан 4 декабрга қадар Тошкентда бўлиб ўтади. Мусобақа жаҳон боксининг янги халқаро тизими доирасидаги муҳим турнирлардан бири бўлиб, унда турли мамлакатларнинг кучли боксчилари иштирок этади.
Қозоғистон терма жамоасининг ҳам мусобақада қатнашиши кутилмоқда. Бироқ қўшни мамлакат вакилларининг расмий таркиби ҳозирча эълон қилинмаган.
Ўзбекистон боксчилари учун ўз майдонидаги муҳим имконият
Тошкентдаги финал босқичи ўзбекистонлик боксчилар учун нафақат медаллар, балки халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлаш имконияти ҳамдир. Мезбонлик омили, мухлислар қўллаб-қувватлови ва жаҳон кубогининг нуфузи мусобақага бўлган қизиқишни янада оширмоқда.
Энди асосий эътибор 18 нафар боксчимиз қай даражада тайёргарлик кўрсатиши, қайси спортчилар финалгача етиб бориши ва Ўзбекистон терма жамоаси медаллар жамғармада қандай натижа қайд этишига қаратилади.
Тошкентдаги жаҳон кубоги финал босқичи 26 ноябрь куни старт олади. Ўзбекистон мухлислари эса ўз боксчиларидан ўз майдонида муносиб натижа ва чемпионлик шоҳсупаларини кутишмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…