«Реал» Чуаменига яна 6 йил ишонади: француз яримҳимоячиси келажагини ҳал қилди

2 дақиқа ўқиш4
«Реал» Чуаменига яна 6 йил ишонади: француз яримҳимоячиси келажагини ҳал қилди

Мадриднинг «Реал» клуби таркибидаги муҳим футболчилардан бири Орелиен Чуамени жамоада яна узоқ йиллар қолади. Франциялик яримҳимоячи «қаймоқранглилар» билан шартномасини 2032 йил 30 июнга қадар узайтирди. Футболчининг ўзи эса бу қарорни катта ҳаяжон ва миннатдорлик билан қабул қилганини яширмади.

Чуамени учун «Сантиаго Бернабеу»да тўп тепиш шунчаки фаолиятнинг бир қисми эмас. Унинг таъкидлашича, «Реал» шарафини ҳимоя қилиш ва клуб билан янги тарих яратиш имконияти катта имтиёз ҳисобланади.

Чуамени «Реал» билан яна бир неча йилга келишиб олди

Орелиен Чуамени 2022 йил ёзидан буён Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган вақт давомида у жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди.

Франциялик яримҳимоячи «Реал» сафида 205 та учрашувда майдонга тушиб, жамоа билан саккизта совринни қўлга киритди. Улар орасида Европа Чемпионлар лигаси ва Испания чемпионлиги каби нуфузли унвонлар ҳам бор.

Янги келишувга кўра, Чуамени 2032 йил 30 июнга қадар мадридликлар сафида қолади. Бу эса клубнинг футболчига бўлган ишончи ва уни узоқ муддатли режаларда муҳим ўринда кўраётганини англатади.

«Бу йўлни давом эттириш таърифлаб бўлмас ҳиссиётларни уйғотмоқда»

Шартнома узайтирилганидан кейин Чуамени ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларга мурожаат қилди. У «Реал»даги фаолиятини давом эттириш имкониятидан мамнун эканини таъкидлади.

«Реал» шарафини ҳимоя қилиш, мадридликлар учун “Сантиаго Бернабеу”да ва дунёнинг исталган нуқтасида тўп тепиш — бу катта имтиёз.

Бу йўлни давом эттириш имконияти менда таърифлаб бўлмас ҳиссиётларни уйғотмоқда. Ишонч ва қўллаб-қувватлов учун барчага раҳмат! Сўнгги йилларда биргаликда бошдан кечирган барча ажойиб лаҳзаларни меҳр билан эслайман. Аммо, энг аввало, бизни олдинда кутаётган воқеалар ҳақида ўйлаяпман. Чунки биз биргаликда ҳали кўплаб янги саҳифаларни ёзишимиз керак», — деб ёзди француз футболчиси.

«Реал» келажак режаларида Чуаменига таянади

205 та учрашув ва саккизта соврин — Чуаменининг Мадриддаги фаолияти давомида эришган натижалари. Энди эса уни олдинда яна бир неча йиллик катта масъулият кутиб турибди.

Янги шартнома футболчига клубдаги келажаги борасида аниқлик киритса, «Реал» учун ҳам таркиб барқарорлигини таъминлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Чуамени эса ўтмишдаги ютуқлар билан чекланиб қолмоқчи эмас.

Унинг мурожаатидаги энг муҳим жиҳат ҳам шу: француз яримҳимоячиси ортда қолган совринларни эмас, олдинда биргаликда ёзиладиган янги тарихни ўйламоқда. Демак, Чуамени ва «Реал»нинг мақсадлари ҳали тугамаган.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?