Хорватия ўзбекистонликларга 1000 евро маош ва бепул турар жой таклиф қилмоқда

1 дақиқа ўқиш0
Хорватия ўзбекистонликларга 1000 евро маош ва бепул турар жой таклиф қилмоқда

Ўзбекистон фуқаролари учун Хорватияда қурилиш соҳасида ишлаш имконияти пайдо бўлди. Миграция агентлиги ушбу мамлакатда меҳнат фаолиятини олиб бориш истагида бўлган мутахассислар учун бешта бўш иш ўрнини эълон қилди. Иш берувчи ходимларга ойига 1000 евро маош тўлаш, бепул турар жой ажратиш ҳамда овқатланиш харажатлари учун қўшимча компенсация беришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вакансиялар қурилиш ишчилари ва махсус техника ҳайдовчилари учун мўлжалланган. Жами беш нафар номзод ишга қабул қилиниши режалаштирилган. Ойлик иш ҳақи солиқлар ва мажбурий ажратмалар ушлаб қолинганидан кейин 1000 еврони ташкил этади.

Иш вақти ҳафтасига 40 соат этиб белгиланган. Белгиланган вақтдан ташқари қўшимча ишлаган ходимларга эса 30 фоиз миқдорида устама ҳақ тўланади. Меҳнат шартномаси дастлаб 12 ой муддатга тузилади, бироқ уни кейинчалик узайтириш имконияти ҳам мавжуд. Иш ҳақи ҳар ойда банк орқали ходимларнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

Номзодларга қандай талаблар қўйилган?

Хорватиядаги бўш иш ўринларига даъвогарлик қилувчилар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

  • 25 ёшдан 45 ёшгача бўлиш;

  • тегишли йўналиш бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлиш;

  • қурилиш соҳасида камида икки йиллик иш тажрибасига эга бўлиш;

  • инглиз тилини ўрта даражада билиш;

  • тиббий кўрикдан ўтган ва меҳнат фаолиятини бажариш учун соғлиғи жиҳатидан яроқли бўлиш.

Шу билан бирга, хорват тилини А1 даражасида билиш номзодлар учун қўшимча устунлик ҳисобланади.

Иш берувчи ходимларни турар жой билан бепул таъминлайди. Бундан ташқари, овқатланиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида ҳар ой 80 евро миқдорида компенсация ажратилади.

Ишга қабул қилиш жараёни бир неча босқичда амалга оширилади. Номзодлар тақдим этган резюме ва видеотақдимотлари асосида сараланади. Кейинги босқичда улар билан онлайн суҳбат ўтказилади. Саралаш жараёни 2026 йил 1 декабрга қадар давом этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?