Полймаркет хусусий компаниялар учун Насдақ билан ҳамкорликни бошлади

1 дақиқа ўқиш116
Полймаркет хусусий компаниялар учун Насдақ билан ҳамкорликни бошлади

Полймаркет платформаси хусусий компанияларга боғлиқ бўлган янги башорат бозорларини ишга туширди. Бу фойдаланувчиларга ИПЎгача бўлган компаниялар билан боғлиқ воқеалар бўйича савдо қилиш имконини беради. Мазкур қадам маълумотлар етишмовчилиги кузатиладиган хусусий бозорларда нархларни аниқлаш жараёнини янада шаффофлаштириши кутилмоқда. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Янги хизмат Насдақ Привате Маркет билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, у хусусий компаниялар акцияларининг иккиламчи савдосини осонлаштиради. Насдақ Привате Маркет контрактлар учун зарур бўлган маълумотлар базаси ва бозор инфратузилмасини тақдим этади. Бозорлар маблағ жалб қилиш босқичлари, баҳолаш ўзгаришлари ва стартаплар билан боғлиқ корпоратив воқеаларни акс эттиришга мўлжалланган.

Ушбу ташаббус Полймаркетнинг сиёсат ва макроиқтисодий воқеалардан ташқари, молиявий йўналишдаги фойдаланувчилар учун қамровини кенгайтиришга қаратилган. Ҳозирги кунда дунё бўйлаб қиймати 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган 1600 га яқин "яккашох" (уникорн) компаниялар мавжуд бўлиб, уларнинг умумий баҳоси 5 триллион доллардан ошади.

Мутахассисларнинг фикрича, башорат бозорларининг институционаллашуви кучаймоқда. Гарчи ҳозирда савдо ҳажмининг 80 фоизини чакана трейдерлар ташкил этса-да, АҚШдаги тартибга солиш муҳитининг яхшиланиши ва бозор инфратузилмасининг ривожланиши профессионал инвесторларнинг қизиқишини оширмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?