
«Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистонга енгил автомобиллар етказиш бўйича шартномалар имзолади. Бу ҳақда Тожикистон республикаси Савдо-саноат палатаси матбуот хизмати маълум қилди деб ёзади Кун нашри.
Хабар қилинишича, «Ўзавтосаноат» компанияси Тожикистоннинг «Лесинвест» ва «Тажмоторс» компаниялари билан енгил автомобилларни етказиб бериш бўйича шартномалар имзолаган. Шунингдек «Гаюр» компанияси билан ўзаро англашув меморандуми ҳам имзоланди. Шартномалар қиймати номаълум.
Ҳужжатлар Душанбеда ўз ишини якунлаётган Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазма-ярмаркаси доирасида имзоланди. Кўргазмада «Ўзавтосаноат» компания корхоналари томонидан ишлаб чиқарилувчи 200 дан ортиқ номдаги маҳсулотларни намойиш этди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон ССП ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишув, TRANSNEFTEGAZ GLOBAL SERVIS ва «Гаюр» компанияси ўртасида англашув ва фойдали қазилмаларни етказиб бериш бўйича меморандумлар ҳамда бошқа қатор баённомалар имзоланди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.