Американинг Bloomberg агентлиги дунё мамлакатларидаги ёқилғи нархига доир тадқиқот натижаларини эълон қилди деб ёзади Кун нашри. Унга кўра, 2017 йил биринчи чорагида АҚШдаги бензин нархи Россиядагидан арзон бўлган. Ҳисоботда айтилишича, бензин нархлари А95 навли бензин учун кўрсатилган.
Ёқилғи нархидаги тафовут, ўлчов бирлиги сифатида Америка галлони олинса, яққол кўринади. Бир Америка галлони 3,785 литрга тенг.
Шундай қилиб, АҚШда бир галлон бензин 2017 йил биринчи чорагида ўртача 2,57 доллар турган бўлса, Россияда худди шу миқдордаги ёқилғи 2,58 доллардан сотилган. Тадқиқотда таъкидланишича, энг қиммат бензин Ҳонгконгда сотилади. Бу ерда бир галлон бензин 7,23 доллар турган. Энг арзони эса, айни вақтда энг кучли иқтисодий бўҳронни бошидан кечираётган Венесуэлада бўлиб, бир литри 0,01 доллар туради.
Тадқиқотда дунёнинг 61 мамлакатидаги бензин нархлари келтирилган. Хусусан, Саудия Арабистонида бир галлон бензин 0,91 доллар турса, унинг ёнгинасидаги Мисрда 1,30 доллардан сотилади. Исроилда эса айни бензинни дунё бўйича энг қиммат нархлардан бирида харид қилиш мумкин. Бу ерда бир галлон бензин учун 6,58 долларнинг баҳридан ўтишга тўғри келади.
ЕИ мамлакатларида бир галлон бензин нархи турлича бўлиб, энг қиммати Норвегияда. У ерда бир галлон бензин 6,96 доллар туради. Шу билан мамлакат дунёда бензин энг қиммат иккинчи мамлакат бўлиб турибди. ЕИдаги энг арзон бензин Болгарияда, галлони 4,20 доллардан сотилади.
Шу ўринда Ўзбекистонда А95 навли бензиннинг бир галлонини 4,21 АҚШ долларига харид қилиш мумкинлигини таъкидлаш жоиз. Марказий Осиёдаги қўшни мамлакатларда бу борадаги тахминий нархлар (бунда бензин нави номаълум) қуйидагича*:
Туркманистонда (1 галлон бензин) – 1,02 доллар
Қозоғистонда – 1,77
Қирғизистонда – 2,30
Тожикистонда – очиқ маълумот йўқ
Афғонистонда – 2,46
Умуман, агентликка кўра, сўнгги 3 ойда дунёдаги бензин нархи 1,4 фоизга ўсган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди