Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи доирасида сиёсий ва иқтисодий соҳаларда муҳим келишувларга эришилди, ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар имзоланди.
12 май куни икки давлат раҳбарларининг кенгайтирилган таркибдаги учрашувидан сўнг ҳужжат имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради ЎзА.
Учрашувларда ўзаро ҳамкорликни янги босқичга кўтариш, бунда икки давлатнинг минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик масалалар бўйича позицияси бир хил ёки ўхшашлиги муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.
Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги Қўшма баёнотни имзоладилар. Ҳукуматлараро техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги, халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги битимлар, умумтаълим мактабларида таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш соҳасини асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга доир лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги ҳукуматлараро ноталар алмашинуви ҳамда ветеринария ва ўсимликлар инспекцияси карантини соҳасида Англашув меморандуми, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъеклари ўртасидаги ҳамкорликни рағбарлантириш бўйича Англашув меморандуми, қишлоқ хўжалиги соҳасида 2018-2020 йилларга мўлжалланган идоралараро алмашинув ҳамкорлик режаси каби қатор муҳим ҳужжатлар имзоланди.
Эришилган келишувлар Ўзбекистон – Хитой муносабатларини янада ривожлантириш ва икки мамлакат халқларининг фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилиши алоҳида қайд этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди