Ашхободда (Туркманистон) аҳоли, камида тўртта банкнинг филиалларида пулларни хорижий валютада ололмаяпти.
Манбаларнинг маълумотларига қараганда, ҳар куни давлатга тегишли Савдо Банки, Саноат Банки, Халқ Банки ва “Туркманбоши” Банки олдида 50-60га яқин киши, жумладан хориждан юбориладиган маош оладиган фуқаролар тўпланмоқда.
«Мен ва 100га яқин ҳамкасбим 10 кундан бери Саноат банкининг филиалига келаяпмиз. Ҳар куни банк ходимларидан бир хил – филиалимизга пуллар юборилмади, деган гапларни эшитамиз.Улар пуллар келиши билан қўнғироқ қилишларини айтишади. Аммо ҳеч ким қўнғироқ қилмаяпти. Эртага келинг, дейишади. Аммо эртаси куни вазият яна такрорланади», - дейди Ашхободдаги Россияга тегишли Пушкин номли мактаб ўқитувчиларидан бири.
Айни дамда расмийлар аҳолининг ўзларига тегишли валюта ҳисобларидан хорижий валютада маблағ ололмаётганлари сабаблари юзасидан бирор бир маълумот бермади. Шунингдек, номлари юқорида зикр қилинган банклардан ҳам расмий изоҳ олишнинг имкони бўлмади.
Ўз исмини айтишни истамаган, Саноат банки филиали маъсул ходимларидан бирининг айтишича, мамлакатга хорижий валюта келишининг камайиб кетиши шу вазиятни келтириб чиқарган. Бу хабарни Туркманистон расмийлари на тасдиқлади, на инкор қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?