10:09 / 11.06.2017
7 939

АҚШнинг энг йирик бешта IT-компанияси бир кун ичида 100 млрд доллар йўқотди

АҚШнинг энг йирик бешта IT-компанияси бир кун ичида 100 млрд доллар йўқотди
АҚШнинг технологик компаниялари "катта бешталиги" – Facebook, Amazon, Apple, Microsoft ва Alphabet компаниялари 9 июндаги савдолар натижаларига кўра кутилмаганда 100 млрд долларга арзонлашиб кетди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Apple акциялари 774,86 млрд доллар капиталлашувга эга бўлган ҳолда 3,88 фоизга арзонлашди ва бир донаси нархи 148,98 долларни ташкил қилди. Alphabet акциялари 665,57 млрд долларлик капиталлашув билан 3,41 фоизга (бир акция нархи 949,83 доллар), Microsoft акциялари 539,61 млрд долларлик капиталлашув билан 2,27 фоизга (бир акция нархи 70,32 доллар), Amazon акциялари 467,7 млрд долларлик капиталлашув билан 3,16 фоизга (бир акция нархи 978,31 доллар) ва Facebook акциялари 438,07 млрд долларлик капиталлашув билан 3,3 фоизга (бир акция нархи 149,6 доллар) арзонлашиб кетди. Бу компаниялар акциялари умумий ҳисобда 97,65 млрд долларга арзонлашиб кетди.

The Bahnsen Group мутахассиси Дэвид Бансеннинг фикрича, бу компаниялар акциялари аввал "аслидан анча қиммат нархда сотиб олинган". Бу йўқотиш Apple учун 14 ой ичидаги энг катта йўқотиш бўлди, деб таъкидламоқда The New York Times нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШнинг энг йирик бешта IT-компанияси бир кун ичида 100 млрд доллар йўқотди