Марказий банк Бошқарувининг пул-кредит сиёсати чора-тадбирларининг иқтисодиётда нархлар барқарорлигини таъминлашдаги самарадорлигини муҳокамасига бағишланган йиғилиши якуни бўйича жорий йилнинг 28 июнь кунидан қайта молиялаш ставкасини йиллик 14 фоизгача кўтариш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мазкур қарорнинг қабул қилиниши жорий йилнинг ўтган даврида инфляция суръатларининг тезлашиши ҳамда инфляцион хатарларнинг ортишини чеклаш бўйича чораларни кучайтириш заруриятининг юзага келгани билан изоҳланади.
Инфляция даражасига нархларнинг мавсумий ўзгариши ҳамда таклиф омиллари билан бир қаторда иқтисодиётни кредитлаш ҳамда миллий валюта девальвациясининг ўтган йилга нисбатан юқорироқ суръатларда ошиб бориши ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Юзага келган шароитда амалдаги фоиз ставкалари кредит ресурсларига спекулятив талабнинг ошишига ҳамда инфляцион спираллар пайдо бўлиши хавфининг ортишига олиб келмоқда.
Ушбу ҳолатда қайта молиялаш ставкасини ошириш тўғрисидаги қарор Марказий банк томонидан инфляция ўсишининг олдини олувчи таъсирчан чора сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:
- монетар омилларнинг нархлар даражаси ўсишига таъсирини ва инфляцион хатарларни чеклаш ҳамда инфляцияни мақсадли кўрсаткичлар доирасида сақлаб қолиш;
- ижобий реал фоиз ставкаларини таъминлаш ва иқтисодиёт реал секторини кредитлашда мувозанатли шароитларни яратиш;
- валюта курси шаклланишининг эркин бозор режимига ўтиш учун зарурий шарт-шароитларни яратиш;
- нархлар барқарорлиги ва паст инфляцион кутилмаларни таъминлаш ҳамда ўрта ва узоқ муддатли инвестицион қўйилмаларни рағбатлантириш орқали тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун қулай иқтисодий шароитларни шакллантириш.
Марказий банк келгусида ҳам нархлар даражасининг ўсишига йўл қўймаслик ва иқтисодиётда барқарор паст инфляцион кутилмаларни шакллантиришга қаратилган мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишни давом эттиради.
Истеъмол бозорида нархлар барқарорлиги ва инфляцион хатарларнинг пасайишига эришилиши билан қайта молиялаш ставкаси қайта кўриб чиқилиб, пасайтириб борилади.
Қайд этиш керак, оширилаётган мазкур ставка олдин берилган кредитларга таъсир ўтказмайди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?