7 017
«Ўзбекнефтегаз» Каспий денгизининг Туркманистон қирғоғида лойиҳалар амалга ошириши мумкин
“Ўзбекнефтегаз” миллий холдинг компанияси Каспий денгизи шельфларида Озарбойжон ва Туркманистондан бўлган шериклар билан қатор қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Trend’га холдинг вакили душанба куни хабар берганлигини Kun.uz нашри маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, март ойида Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга ташрифи доирасида иқтисодий ва энергетик соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланганди. Улар орасида “Ўзбекнефтегаз” ва “Туркманнабит” давлат концерни ўртасида келишув бор. Ҳамкорлик, хусусан, Каспий шельфидаги конларни биргаликда ўзлаштириш имкониятини назарда тутади.
Унинг сўзларига кўра, томонлар келажакда углевородлар қазиб олиш бўйича маҳсулотни бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолаш ниятида.
“Режалаштирилаётган ҳамкорлик икки давлат нефтни қайта ишлаш заводларининг ишлаб чиқариш имкониятини янада ошириш имконини беради”, - деган холдинг вакили.
Озарбойжоннинг SOCAR давлат компанияси билан меморандум эса, “Ўзбекнефтегаз” МХК бошқарув раиси Алишер Султоновнинг халқаро пресс-клуб иши давомидаги сўзларига кўра, бизни бор бўлган конга шерик сифатида қабул қилишни кўзда тутади.
“Озарбойжон томони бизга ходимларни тайёрлаш, шельфда ишлашга технологик ва руҳан тайёрланишда кўмак беради”, - деган Султонов.
“Ўзбекнефтегаз”дан хабар қилишларича, SOCAR билан қўшма ишларга оид бандлар кейинчалик аниқланади.
“Ўзбекнефтегаз” 1992 йилда ташкил топганидан бери Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида лойиҳаларни амалга оширмаган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?