11:02 / 31.07.2017
5 691

Қозоғистонлик тадбиркорлар октябрь ойида Тошкентга келади

Қозоғистонлик тадбиркорлар октябрь ойида Тошкентга келади
Қозоғистоннинг хорижий сармоядорларни жалб этиш ҳамда улар билан ишлаш бўйича миллий оператори «Kazakh Invest миллий компанияси» АЖ Ўзбекистонга савдо миссиясини ташкил этмоқда.

Kazakh Invest матбуот хизмати маълумотига кўра, миссия Тошкентда 2017 йилнинг 4-6 октябрь кунлари бўлади. Миссияда Қозоғистоннинг 20 дан ортиқ компаниялари иштирок этади.

Қозоғистон миссиясининг Ўзбекистонга ташрифи масалалари Kazakh Invest, «Ўзэкспомарказ» Миллий кўргазма компанияси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вакиллари ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинди.

Учрашув давомида икки давлатнинг савдо-иқтисодий ҳамкорлиги масалалари ҳам тилга олинди.

«Ўзбекистон Қозоғистоннинг қайта ишланган маҳсулоти экспорти учун энг устувор давлатлардан биридир. 2016 йилда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 1,5 млрд долларни ташкил этди, улардан Қозоғистондан экспорт ҳажми – 923 млн долларга тенг бўлди. Kazakh Invest маҳаллий маҳсулотларни Ўзбекистон бозорига илгари суриш бўйича доимий иш олиб бормоқда», - дея таъкидлаб ўтди Kazakh Invest Миллий компанияси бошқарувчи директори Асқар Аринов.

Унинг маълумотларига кўра, 80 дан ошиқ қозоқ ишлаб чиқарувчилари иштирокида Ўзбекистонга 4 та савдо миссияси ўтказилган. Улар орасида машинасозлик, кимё, қурилиш, фармацевтика, озиқ-овқат, металлургия ва қадоқлаш соҳаси вакиллари бўлган.

«Миссиялар якуни бўйича қарийб 47 млн долларлик қийматга эга шартномалар имзоланди. Биз эришилган натижаларда тўхташ ниятида эмасмиз ва қозоқ-ўзбек савдо муносабатларини мустаҳкамлашда давом этамиз. Айни дамда Қозоғистоннинг 20 дан ортиқ ишлаб чиқарувчиси Ўзбекистонда ўз маҳсулотини тақдим этишга қизиқиш билдирган. Шу сабабдан жорий йилнинг 4-6 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида савдо миссиясини ташкил этиш ҳақида келишувга эришилди», - дея қўшимча қилиб ўтди Аринов.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Қозоғистонлик тадбиркорлар октябрь ойида Тошкентга келади