23:43 / 25.08.2017
7 053

Янги қарор: Тижорат банклари аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш учун нақд пул билан таъминланади

Янги қарор: Тижорат банклари аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш учун нақд пул билан таъминланади
Марказий банк томонидан тижорат банклари фуқаролардан валюта сотиб олиши учун зарур нақд пул маблағлари билан таъминланади. Бу ҳақда 12 август куни Марказий банкнинг тегишли қарори тасдиқланди.

Тижорат банкларининг валюта айирбошлаш шахобчалари орқали нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун тижорат банклари филиалларини етарли миқдорда нақд сўм билан таъминлаш мақсадида Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармалари тижорат банклари филиалларига мадад пуллари беради. Бу ҳақда Спутник хабар берди.

Мадад пуллари Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари ҳисоб-китоб-касса маркази айланма кассасидаги нақд пуллар ҳисобидан берилади.
Ушбу мадад пуллари фақатгина тижорат банки филиалларининг валюта айирбошлаш шохобчалари орқали жисмоний шахслардан нақд чет эл валютасини сотиб олиш учун ишлатилади.

Жисмоний шахслардан чет эл валютасини харид қилиш учун сўмда мадад пули бериш Ўзбекистон Марказий банки Республика инкассация хизмати жойлардаги бошқармалари (бўлимлари) орқали томонлар ўртасида тузилган шартномалар, тижорат банкларининг ёзма буюртмалари ҳамда Республика Марказий банки ва унинг жойлардаги бошқармалари фармойишлари асосида амалга оширилади.

Банк филиали раҳбари, бош бухгалтери ва касса мудири Марказий банкнинг жойлардаги бошқармаларидан чет эл валютасини сотиб олиш учун олинган мадад пулларининг бутлигини таъминлаш ҳамда мақсадли ишлатилиши бўйича масъул ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Янги қарор: Тижорат банклари аҳолидан хорижий валюта сотиб олиш учун нақд пул билан таъминланади