Тошкент вилояти прокуратураси томонидан «Incanto Business» МЧЖ мансабдор шахсларига нисбатан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Жиноят иши ҳужжатларига кўра, жамият раҳбари А.Ахматов 2016 йилда экспорт қилинган 40 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва аҳолига нақд пулга реализация қилинган 2,8 млрд. сўмлик хўжалик маҳсулотлари бўйича тушумни яшириб, 2 млрд. сўм миқдордаги солиқ тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб, давлат манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар келтирган.
Тергов давомида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида А.Ахматов томонидан ихтиёрий равишда нақд пул шаклида 1,5 млрд. сўм пул маблағлари ва қиймати 400 млн. сўмлик автотранспорт воситалари давлат фойдасига топширилиб, жиноят оқибатида етказилган зарарнинг асосий қисми қопланганлиги сабабли, унга нисбатан гаров эҳтиёт чораси қўлланилди.
Вилоят прокуратураси органлари томонидан аҳоли ўртасида иқтисодий жиноятчиликнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, шу жумладан амалдаги қонун ҳужжатларини тушунтириш бўйича тегишли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июль кунги «Маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»даги ПҚ-3157-сонли Қарори билан экспорт қилувчи корхоналар томонидан маҳсулотлар экспортидан тушган валюта маблағларининг мажбурий сотилиши ҳақидаги талабнинг бекор қилиниши, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш билан бирга иқтисодий жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.
Мазкур қарор хўжалик юритувчи субъектлар томонидан валюта маблағларини мажбурий сотишдан бўйин товлаш заруратини йўқ қилиб, иқтисодиёт соҳасидаги юқоридаги каби жиноятлар содир этилишига сабаб бўлиб келган қатор шарт-шароитларни бартараф қилди.
Манба: uzbekistan24.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар