Жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани харид қилиш тартиби ҳақида келиб тушаётган саволларга жавобан Марказий банк ўз сайтида бу борада ўрнатилган тартибни эълон қилди.
Жисмоний шахслар томонидан валюта харид қилиниши
Фуқаролар хорижий валютани тижорат банкларининг конверсион бўлимларида нақдсиз кўринишда, халқаро (конверсион) тўлов картасига ўтказиб бериш орқали харид қилишлари мумкин. Миллий валютада тўлов нақд пул кўринишида ҳам, нақдсиз кўринишда — банк тўлов карталари (пластик карталар) орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.
Халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш билан боғлиқ харажатлар
Айни пайтда тижорат банклари томонидан халқаро (конверсион) тўлов карталарини очиш ва ишлатиш учун қуйидаги комиссия ҳақлари олинади:
Картани очиш учун — 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);
Картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи — ҳар бир транзакция суммасининг 0,5 фоизидан 1 фоизигача бўлган миқдорда;
Чет элдаги банкоматлардан нақд хорижий валюта ечиб олиш — операция суммасининг 1 фоизи миқдорида;
Халқаро тўлов тизимлари операторлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача камайтирилмас қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган ва ундан мижоз фойдалана олмайди ҳамда тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Ушбу суғурта депозити маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан ишлатилади. Маблағларнинг ортиқча ишлатилиши курсларнинг ўзгариши ёки хорижий банк томонидан тўлов картаси бўйича операциялар бажарилганида, комиссия ўрнатилганида ҳосил бўлиши мумкин.
Халқаро (конверсион) тўлов карталарининг ишлатилиши
Айни пайтда халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фақат хорижий давлатлардагина фойдаланиш мумкин. Ҳеч қандай чекловларсиз банкоматлардан нақд пул ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўлов картаси қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўлов қилиш мумкин. Тўлов карталари барча давлатларда ишлатилиши мумкин, давлатлар бўйича чеклов ёки нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Бироқ, назарда тутиш керакки, хорижий банклар ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олишга маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан ҳам фойдаланишади. Кўпинча бу лимит битта операцияга нисбатан жорий қилинган бўлиб, операциялар сонининг ўзи чекланмаган бўлади.
Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан хорижда ўқиш ёки даволаниш учун талаб этиладиган ҳужжатлар (инвойслар) тақдим этилганида Ўзбекистондаги банкдан туриб тўғридан-тўғри тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.
Республика ҳудудида хаоқаро (конверсион) тўлов картасидаги маблағлар фақат жорий айрибошлаш курси бўйича фақат миллий валютада ечиб олиниши мумкин.
Хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари
Фуқаролар томонидан хорижий валюта билан тўлдирилувчи халқаро тўлов карталари мамлакатимиз ҳудудида чекловларсиз қабул қилинади. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан (карта эгасининг ихтиёрига кўра) хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада, нақд кўринишда ечиб олиниши мумкин.
Бундай карталардан чет элларда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилувчи терминал мавжуд ҳар қандай жойда бирор чекловларсиз фойдаланиш мумкин. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар