Экспортчилар экспортдан келиб тушган ўз валюта маблағларини эркин тасарруф этиш ва ҳеч қандай тўсиқларсиз халқаро тўловларни амалга ошириш, товарлар импорти учун сарфлаш ёки миллий валютадаги харажатларни амалга ошириш учун хизмат кўрсатувчи банкка ёки валюта биржасида (банк орқали) сотиш ҳуқуқига эга. KUN.UZ мухбири Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Темур Ишметовнинг баёнотига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
"Экспортчиларни қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатига киради. Охирги фармонда мажбурий тўлов деган нарсанинг ўзи йўқ. Миллий валютага эҳтиёж туғилса, банкда алмаштиради", - деди мутахассис.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 2 сентябрдаги 5177–сонли “Валюта сиёсатини эркинлаштиришнинг устувор чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонини эълон қилинди. Натижада 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб барча тадбиркорлик субъектлари экспорт қилинаётган товарлар тури ва хўжалик юритувчи субъектларнинг мулкчилик шаклидан қатъи назар, экспорт амалиётлари бўйича келиб тушган хорижий валютадаги тушумни мажбурий тартибда сотишларига қўйилган талаб бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда