2017 йил 1 июль ҳолатига кўра, Қозоғистон ташқи қарзи 167,8903 млрд. долларни ташкил этди, дея хабар берди Қозоғистон Миллий банкининг матбуот хизмати.
Маълумотларга қараганда, ушбу миқдорда давлат ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарзлар 13,9576 миллиард долларни ташкил этади. Бу ташқи қарзнинг 8,3 фоизига тенг. Ушбу миқдордан давлатнинг ташқи қарзи 13,241 млрд. доллардир.
Таъкидлаш жоизки, давлат ва давлат томонидан кафолатланган ташқи қарз 2017 йилнинг апрелига нисбатан камайган. Ўшанда бу кўрсаткич 14,1139 миллиард долларни ташкил этганди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январь ҳолатига кўра Қозоғистон ташқи қарзи 163,715 миллиард долларни ташкил қилган.
«Алпари» компаниясининг таҳлил департаменти раҳбари ўринбосари Наталья Мильчакова қайд этганидек, Қозоғистонда аҳоли жон бошига ташқи қарзнинг кўрсаткичи 8 740 долларни ташкил этади.
Унинг сўзларига кўра, мутлақ равишда бу рақам вазиятдан бехабар одам учун қўрқинчли кўриниши мумкин, ҳар қандай оддий фуқаро ўзининг эркин иродаси билан деярли тўққиз минг долларга қарздор бўлишни истамайди, бироқ жаҳон миқёсида бу кўрсаткич ташвишга солмаслиги керак.
«Мисол учун, Буюк Британия учун ушбу рақам киши бошига 150 минг доллардан ортиқ, Бельгия, Норвегия, Финляндияда аҳоли жон бошига 100 минг доллар, АҚШ учун 60 минг доллар, Германия учун 70 минг доллардан ортиқни ташкил этади. Россияда аҳоли жон бошига атиги 3,5 минг долларга тенг. Афсуски, аҳолининг кўплиги ҳам муҳимдир, шунинг учун Россия ва Хитойда аҳоли жон бошига ташқи қарз кўрсаткичлари жуда паст даражада», - дея изоҳ беради таҳлилчи.
Мильчакованинг тушунтиришича, аҳоли жон бошига ташқи қарз кўрсаткичи мамлакатнинг ва аҳолининг қарз юки ҳажмини акс эттиради, чунки давлат маълум вақт ичида қайтарилиши керак бўлган пулни чет элдан олади. Бу кўрсаткич қанчалик баланд бўлса, ташқи қарз берувчиларга маълум бир мамлакатнинг ҳар бир фуқароси шунчалик «қарздор» бўлади. Кўрсаткичнинг ўзи ҳеч нарсага таъсир қилмайди, бу фақат ҳукумат ва чет элдан қарз олиш тўғрисида қарор қабул қиладиган ҳукуматнинг иқтисодий блоки учун индикатор.
МДҲ мамлакатлари орасида, Халқаро иқтисодий форумга кўра, Украина ташқи қарзларнинг ҳажми бўйича 80,2 фоизлик улуш билан биринчи ўринни эгаллайди. Ушбу кўрсаткич бўйича иккинчи ўрин Қирғизистон (68,8 фоиз), учинчи поғона эса Арманистонга (46,6 фоиз) тегди. Рейтингда тўртинчи ўринни Молдова (42 фоиз) эгаллади. Озарбойжон (36,1 фоиз) бешталикни якунлаб берган бўлса, Тожикистон олтинчи ўриндан жой олди. Еттинчи ўринни Қозоғистон 23,3 фоизлик улуш билан эгаллади. Россия (17,7 фоиз) саккизинчи. Ўзбекистон борасидаги маълумотлар тақдим этилмаган.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди