
Ўзбекистон Республикаси ва Европа инвестиция банки вакиллари Вашингтон шаҳрида молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонда ташкил этилаётган ЕИБ фаолиятига оид бир нечта ҳужжатлар имзолади. Эндиликда Европа инвестиция банки Ўзбекистонда ҳукумат ва нодавлат томонидан ишлаб чиқилган турли лойиҳалар, жумладан давлат инфратузилмалари, энергетика, энерго самарадорлик каби тармоқларни ривожлантириш учун молиявий мададни ажратиши маълум бўлди.
Банк ахборот хизматининг маълумотига кўра, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги тўртинчи ҳамкор давлатга айланди. Умумий шартномалар қиймати қарийб 700 миллион евродан ошади.
Ўз ўрнида Ўзбекистон томонидан келишувни имзолаган Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоровнинг айтишича, ЕИБ билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш президент Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларнинг муҳим қисми бўлиб, бу билан мамлакатдаги инвестицион иқлимни яхши тарафга ўзгариши доирасида амалга оширилган ишнинг амалий ифодасини кўришимиз мумкин.
Манба: Kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар