Даниянинг онлайн савдо ва халқаро бозорлардаги инвестицияларга ихтисослашган Saxo Bank инвестиция банки «эҳтимоли кам, аммо жиддий эътибор берилмаган» ҳодисалар рўйхатини тузди. Улар, банк хулосасига кўра, молия бозорларига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин. Банкдагиларнинг «даҳшатли» деб баҳолаган тахминлари кредит ташкилоти сайтида эълон қилинган рўйхатида акс эттирилган.
Saxo Bank банкининг қайд этишича, бу тахминлар расмий бозор прогнозлари ҳисобланмайди.
Шундай қилиб, банкнинг илк тахминига кўра, АҚШ Федерал захира тизими ўз мустақиллигини йўқотади. «Оралиқ сайловлар арафасида республикачилар ва демократлар бюджет интизоми тўлиқ мавжуд бўлмаган ҳолда популизмда мусобақа қилишади. Республикачилар томонидан солиқларнинг қисқартирилиши даромадлар миқдори сезиларли камайишига олиб келади. Шу билан мамлакат навбатдаги турғунлик даврига киради», — дея изоҳ берган молия муассасаси. Алалоқибат аламни ФЗТдан олишади, «АҚШ молия вазирлиги эса, Иккинчи жаҳон урушидан кейин бўлганидек, тизгинни қўлга олади».
Иккинчидан,Япония марказий банки эгри даромадлиликни назорат қилишдан бош тортиши мумкин. Инфляциянинг ўсиши «иен курсининг даҳшатли қулаши сабабли» Япония банки кенг қамровли юмшатишлар чорасини қўллашга мажбур бўлади.
Учинчи тахмин Хитойнинг «нефтеюань»га ўтишинии назарда тутади. Банк фикрича, бу АҚШнинг жаҳонга таъсири заифлашуви ҳамда юанларда маҳсулотлар фьючерслари муваффақиятли ўтказилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Saxo Bank молиявий институтига кўра, келгуси йилда Дональд Трамп сиёсатидан норози бўлган 35 ёшгача бўлган америкаликлар овоз бериш участкаларини тўлдиради. Демократик партия сиёсатчилари оммавий истеъмолга туртки бериш сиёсатини олиб боради. АҚШнинг 30 йиллик ғазначилик мажбуриятлари даромади 5 фоиздан ошади.
Бундан ташқари, 2018 йилда ЕИнинг янги ва эски аъзолари ўртасида бўлиниш рўй бериши мумкин. Кучлар маркази франк-герман ўқидан Марказий ва Шарқий Европа мамлакатлари томон оғади. Шунга биноан евронинг долларга нисбатан курси пасайиши мумкин.
Бошқа тахминлар орасида биткоин курсининг 60 минг долларгача кўтарилиши ҳам бор. Аммо тез орада Россия ва Хитой йирик капиталнинг мамлакатдан олиб чиқилишига чек қўйиш мақсадида барча рухсат берилмаган криптовалюталарни тақиқлайди. Бунинг оқибатида биткоин курси 2019 йилга келиб ўзининг асл бошланғич қийматига пасайиши мумкин.
Шунингдек, Зимбабведаги ўзгаришлардан сўнг, Африка мамлакатларида сиёсий ўзгаришлар юз беришини инкор этмаяпти. Бунинг оқибатида энг кўп фойдани ЖАР кўриши мумкин.
Saxo Bank банки тахмин қилишича, келаси йил Хитойнинг Tencent компанияси Американинг Apple корпорациясини капиталлашуви бўйича ортда қолдиради ва дунёнинг энг йирик компаниясига айланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Президент Мирзиёев Москва парадидаги иштирокидан сўнг Тошкентга қайтди
ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда
Овқат егингиз келмаслиги саломатликдаги жиддий ўзгаришлар аломати бўлиши мумкин
Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди
Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди
Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди”
Россия яна бир бор Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади
Дэвид Кэмерон: “Дунё Россиянинг Украинадаги урушидан сабоқ олмади”