Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 9 декабрь кунги кенгайтирилган йиғилишида асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозлари ва солиқ ҳамда бюджет сиёсати концепцияси ва 2018 йилги давлат бюджети лойиҳаси муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЎзА'га таяниб Kun.uz хабар берди.
Кейинги йилга мўлжалланган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари солиқ юкини камайтириш, солиқлар ва мажбурий тўловлар миқдорини қисқартириш, маҳаллий бюджетлар даромад базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг мустақиллигини ошириш, ресурслардан рационал фойдаланиш ҳамда бюджетга тушумлар тўлиқлигини таъминлашни назарда тутади.
Хусусан, режага кўра: даромад солиғи ҳамда ижтимоий инфратузилмани ободонлаштириш ва ривожлантиришга солиқни умумий базавий ставкани 15,5% дан 14,5% гача пасайиши билан бирга бирлаштириш;
Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси, таълим ва тиббиёт муассасалари моддий-техник базасини ривожлантириш Жамғармасига мажбурий тўловларни бир тўловга бирлаштириш – давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловларга умумий ставкани 3,5% дан 3,2% га бир вақтда пасайтириш билан бирга, бу хўжалик юритувчи субъектлар ихтиёрида қарийб 411 миллиард сўмни қолдириш имконини беради;
Жисмоний шахслар даромадларига солиқ юкини фуқароларнинг якка тартибдаги жамғарма ҳисобварақларига чегирма миқдорини 1% дан 2% га қадар ошириш ҳисобидан камайтириш, бу умуман олганда фуқаролар жамғармаларини 450 миллиард сўмдан кўпроққа ошириш имконини беради;
якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкасини ўртача 30 фоизга пасайтириш, бу аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини оширишга қаратилган;
минтақалар ва фаолият олиб бориладиган жойнинг ўзига хос жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда, маҳаллий ҳокимият органларига жисмоний шахслар мол-мулкига солиқ, ер солиғи ва қатъий белгиланган солиқ бўйича ўрнатилган базавий ставкаларга 0,7-1,3дан пасайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни киритиш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди