21:23 / 04.01.2018
7 913

Ўзбекистонда 2018 йилда инфляция юқори даражада бўлади

Ўзбекистонда 2018 йилда инфляция юқори даражада бўлади
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йилга мўлжалланган монетар сиёсатининг асосий йўналишларига доир ҳисоботни эълон қилди.

Ҳисоботда маълум қилинишича, 2018 йилда инфляция юқори даражада бўлади ва йиллик 11,5-13,5 фоизни ташкил қилиши кутилмоқда.

“2018 йилдаги иқтисодий ўсишнинг назарда тутилган суръатлари доирасида инфляция прогнози ва пулга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда, келаси йилда пул массасининг 12-15 фоизга кўпайиши кутилмоқда. Шу билан бирга, иқтисодиётни кредитлаш қолдиғи ҳажми ҳам мос равишда ўсиши кутилмоқда”, дейилади Марказий банк ҳисоботида.

Марказий банк, шунингдек, валюта сиёсатини амалга оширишда валюта курсини валюта биржасида Марказий банкнинг минимал иштироки орқали бозор механизмлари асосида шакллантиришга асосий эътибор қаратилишини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда 2018 йилда инфляция юқори даражада бўлади