date

Туркманистон президенти ТАПҲ лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Туркманистон президенти ТАПҲ лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади

Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов ТАПҲ (Туркманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон) газ қувурининг Туркманистон ҳудудидаги қисми қурилишини бошлаш ҳақидаги қарорини имзолади. Бу ҳақда РИА Новости нашри'га асосланиб Kun.uz хабар қилмоқда.

Қарорга кўра, қурилиш ишлари билан шуғулланиш "Туркмангаз" ва "Туркманнефтгазқурилиш" давлат концернлари зиммасига юклатилган. Қувур орқали йилига 33 млрд кубометр газ ташилиши имкониятига эришиш режалаштирилган.

Қурилиш ишлари декабрь ойида бошланиши ва 2018 йилда тугалланиши кўзда тутилган.

Шу йилнинг мартида лойиҳа учун жами 7,6 млрд доллар сарфланиши маълум қилинганди.

Ушбу лойиҳани амалга оширишда Туркманистонга Осиё тараққиёт банки молиявий кўмак беради.

Лойиҳанинг техник ва иқтисодий асосини банк буюртмасига кўра Британиянинг Penspen компанияси тайёрлади.

Маълумот учун, Туркманистон газ захиралари бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Туркманистон президенти ТАПҲ лойиҳаси бўйича қурилиш ишларини бошлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолади