2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда "ZoodMall" янги электрон онлайн майдончаси ишга туширилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон почтаси" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда. Бу орқали ишлаб чиқариш компаниялари ва дилерлар ўз молларини воситачиларсиз сотиш имкониятига эга бўладилар.
Хабар қилинишича, Ўзбекистон миллий почта оператори "Ўзбекистон почтаси" АЖ ва Швейцариянинг "ZOODEL" компанияси ўртасида ўзаро англашув Меморандуми имзоланди.
Меморандумга мувофиқ, томонлар тажриба ва маълумот алмашишади, ўзаро консультатив қўллаб-қувватлашни амалга оширади, электрон тижорат ривожланишига бағишланган тадбирларда қатнашишни таъминлайди.
"Ўзбекистон почтаси" АЖ ва "ZOODEL" компанияси ишлаб чиқарувчи ва сотувчиларга ўз молларини сотиш учун товарларни мобиль иловалар ёрдамида "ZoodMall" сайтига жойлаштириш, "ZoodMall"га жойлаштирилган товарларни халқаро "B2C" савдо майдончалари ҳисобланган "eBay", "AliExpress", "Lazada", "Cdiscount" ва ҳоказолар орқали илгари суришни таклиф этади.
Бу эса кунига юз миллионлаб харидорларни Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарлар ҳақида хабардор бўлишига имконият яратади. Ўзбекистонлик тадбиркорлар мазкур дастурдан бепул рўйхатдан ўтиши назарда тутиляпти.
"ZoodMall" мобиль иловаси ўзбек ишбилармонларига хориж бозорларида онлайн савдони ташкил этишда қулай имкониятлар беради. Яъни бу 300 миллиондан ортиқ харидор дегани. Ўзбекистон истеъмолчиларига эса энг яхши нархлар ва таклифлар тақдим этилади. Ўз навбатида, Миллий почта оператори маҳсулотларни сифатли етказиб беришни ўз зиммасига олади", — дейди "ZOODEL" компаниясининг МДҲ давлатлари бўйича бош директори С. Мухамедалиев. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи