17:05 / 12.02.2018
4 754

Молия вазирлигидан ҳайдалган 562 кишининг ўрнини кимлар эгалламоқда?

Молия вазирлигидан ҳайдалган 562 кишининг ўрнини кимлар эгалламоқда?
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига тақдим этган Мурожаатномасида Молия вазирлигидаги ходимлар фаолиятини танқид қилиб, вазирга кадрлар маласида катта ислоҳотлар қилишини топширган эди. Шундан кейин тизимда 562 киши эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шундан сўнг, лавозимини тарк этганларнинг ўрнига малакали кадрларни тайинлаш учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда бўш ўринлар учун эълон берилди.

Ҳозирги кунга қадар Молия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларига Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тавсияси билан 1148 нафар ёшдан ишлаш таклифи келиб тушган, деб ёзмоқда ЎзА.

Номзодлар билан суҳбатлар ўтказилиб, улар орасидан иқтидорли жами 289 нафари ишга қабул қилинди. Жумладан, 14 нафари марказий аппаратга, 154 нафари ҳудудий молия идораларига, 64 нафари ғазначилик ва 42 нафари бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ҳудудий бўлинмаларига ҳамда 15 нафари давлат молиявий назорати бошқармаларига ишга қабул қилинди.

Ишга қабул қилинган ёшлар орасидан 19 нафари раҳбар лавозимларига тайинланди (Нукус шаҳар, Асака, Ўрта Чирчиқ ва Оққўрғон туманлари молия бўлим мудирлари, Шайхонтоҳур ва Чилонзор туманлари ғазначилик бўлим бошлиқлари ҳамда 13 нафари ҳудудий бошқармалар бўлим бошлиқлари).

Шу билан бирга, ҳудудий Давлат молиявий назорати бошқармаларидаги бўш иш ўринларини ёш кадрлар билан тўлдириш кўзда тутилган.

Аввал маълум қилганганидек, тавсия этилган номзодлардан олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган жами 397 та ёш йигит ва қизлар тизимда амалиётга жалб қилинган эди. Бу ёшлар захирага олиб, келгусида вакант иш ўринларига жойлаштириш режалаштирилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Молия вазирлигидан ҳайдалган 562 кишининг ўрнини кимлар эгалламоқда?