Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш ва Адлия вазирликлари республикада электрон тижоратни ривожлантириш бўйича таклифларни йиғишмоқда, деб хабар қилди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.
Сўровнинг натижалари "Ўзбекистон Республикасида электрон тижоратни тубдан такомиллаштириш чоралари тўғрисида"ги норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқишда қўлланади.
Сўров 16 февраль кунига қадар давом этади. Унда барча фуқаролар ўз таклифларини юборишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 22 январда Ўзбекистон президентининг "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги фармонида электрон тижорат соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқиши белгиланган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи