5 272
Тожикистон энди Ўзбекистонга йилига 1,5 млрд. КВт/соат электр энергияси етказиб беради
Душанбе ва Тошкент Ўзбекистонга электр энергияси етказиб бериш бўйича келишиб олди. Унга кўра Тожикистон жорий йилнинг март ойи охири ёки апрел ойи бошида Ўзбекистонга электр энергияси етказиб беришни бошлайди. Бу ҳақда « Sputnik» нашри хабар берди.
Келишувга мувофиқ, Тожикистон электр энергиясининг қўшни мамлакатга экспорт қилинадиган умумий ҳажми йилига камида 1,5 млрд. КВт/соатни ташкил этади. Ўзбекистон ёз мавсумида бир киловатт электр энергияси учун икки цент, қишда эса 2,5 центдан тўлайди.
«Тожикистон қўшни мамлакатга электр энергияси етказиб беришни исталган пайтда бошлаши мумкин, аммо Ўзбекистон жанубини Тожикистон билан боғлайдиган 60 километрли электр узатиш линияларини тиклаш ва Турсунзода шаҳридаги релели ҳимоя ва автоматика лойиҳасини амалга ошириш ишлари ҳозирча ниҳоясига етмади. Бу йўналишдаги ишлар жадал суръатларда олиб борилмоқда», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди