date

Электр ва газ учун янги тарифлар: ким қанча тўлайди?

Мамлакатимизда энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадида муҳим қарор қабул қилинди. Ҳукумат тасдиқлаган янги ҳужжатга биноан, 2026 йилнинг 1 июнидан бошлаб электр энергияси ва табиий газ учун янгиланган тўлов миқдорлари кучга киради.

Янги тартибда ижтимоий ҳимоя тамойиллари сақлаб қолинган бўлиб, истеъмол ҳажмига қараб нархлар ҳам ўзгариб боради.

Электр энергияси: Табақалаштирилган тизим давом этади

Юридик шахслар, яъни I, II ва IV гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг ҳар бир кВт соати 1 100 сўм этиб белгиланди. Бироқ, аҳоли (III гуруҳ) учун қулайлик яратиш мақсадида табақалаштирилган тарифлар амалда қолади.

Электр плиталари билан жиҳозланган уйларда яшовчилар учун:

  • 200 кВт соатгача — 325 сўм;

  • 201 дан 500 кВт соатгача — 450 сўм;

  • 501 дан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм.

Бошқа маиший истеъмолчилар (оддий хонадонлар) учун:

  • 200 кВт соатгача — 650 сўм;

  • 201 дан 500 кВт соатгача — 900 сўм;

  • 501 дан 1 000 кВт соатгача — 1 100 сўм.

Шунингдек, ҳаддан ташқари кўп энергия сарфлайдиганлар учун оширилган коэффициентлар ўз кучида қолади.

Табиий газ: Иситиш мавсуми инобатга олинади

Умумий истеъмолчилар учун газнинг бир куб метри 2 000 сўм этиб белгиланган бўлса, "заправка"лар (АГТКШ) учун бу кўрсаткич 2 750 сўмни ташкил этади. Аҳоли учун эса мавсумга қараб имтиёзли лимитлар жорий этилган:

  • Иситиш мавсумида: 500 куб метргача — 1 100 сўм (1 куб метр учун);

  • Бошқа мавсумларда: 100 куб метргача — 1 100 сўм.

Сифат ва тежамкорлик — бош мақсад

Ҳукумат қарори билан фақат нархлар белгиланиб қолмай, энергетика ташкилотлари зиммасига янги вазифалар ҳам юклатилди. Эндиликда тармоқлардаги исрофгарчиликни камайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва энергия тежовчи технологияларни жорий этиш устувор йўналиш бўлади. Бу эса ўз навбатида хонадонларимизда энергия таъминоти барқарор бўлишига хизмат қилади.

Сизнингча, ресурслар нархининг ошиши одамларни энергияни кўпроқ тежашга ўргатадими?

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Электр ва газ учун янги тарифлар: ким қанча тўлайди?