2018 йилнинг февраль ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 1,1%га ошди, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,1%га, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 1,3%га ва хизматлар 0,7%га қимматлашган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ой давомида ўртача 1,1%га қимматлашди, бу эса ИНИнинг умумий ўсишига 0,49 ф.д.да таъсир кўрсатди.
Февраль ойида тухум ўртача 10,5%га, шакар 3,0%га, товуқ гўшти 1,3%га, қаттиқ пишлоқ ва қандолат маҳсулотлари 0,1%га арзонлашди.
Кузатувдаги мева маҳсулотларидан кўпроқ ўсиш олмаларда 6,1%, шунингдек қуритилган меваларда 4,8%. Қовоқ бир ойда 10,0%га қимматлашди. Сабзавотлардан помидор 14,0%га, бодринг 11,7%га ўсди. Айни пайтда, сабзавотлар нархларининг умумий ошишида картошка ва пиёз нархларининг пасайиши кузатилди (мос равишда 2,7% ва 2,3%).
Жорий йилнинг февраль ойида мол гўштининг (суяксиздан ташқари) ўртача 1 кг. учун максимал нархи 36967 сўмни (Тошкент ш.), минимал нархи 29725 сўмни (Қорақалпоғистон Республикаси) ташкил этди. Суяксиз мол гўштининг ўртача 1 кг. учун максимал нархи 44868 сўмни (Тошкент ш.), минимал 39000 сўмга (Қорақалпоғистон Республикаси) тенг бўлди.
Вилоятлар орасида 1 кг. картошканинг максимал ва минимал ўртача нархлари ўртасидаги фарқ 1,2 баробарни (Қорақалпоғистон Республикаси 3843 сўм, Жиззах вилоятида эса 3272 сўм) ташкил этди.
Ўнта тухумнинг максимал ўртача нархи 6655 сўм (Сирдарё вилояти), минимал ўртача нархи 5500 сўмга (Андижон вилояти) тўғри келди.
Ўртача нархлар динамикасининг хусусияти 2017 йил январидан то жорий йилнинг февралига қадар бўлган даврдаги маҳсулотларнинг турига боғлиқдир. Мисол учун, мол гўшти нархларининг ўзгаришини барқарор ўсиш тенденцияси билан характерланади (2016 йил декабрьига нисбатан 1,4 баробар).
Ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ойда 1,3%га кўтарилиб, умумий ИНИнинг ўсишига 0,45 ф.д.да ўз таъсирини ўтказди.
Қурилиш материаллари бўйича сезиларли даражада ғиштнинг нархи 29,3%га, цемент 8,4%га, шифер 5,9%га, ёғоч маҳсулотлари 3,3%га қимматлади.
Ноозиқ-овқат товарларнинг бошқа гуруҳлар нархлари ўсиши 0,4%дан ошмади, бу эса ИНИнинг ўсиши учун сезиларли даражада таъсир кўрсатмади.
Аҳоли учун хизматлар ойда ўртача 0,7%га кўтарилди. Бу эса ИНИ умумий ўсишига 0,16 ф.д.да таъсир этди.
Кузатиладиган алоқа хизматидан «Ўзбектелеком» АЖ томонидан аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматлари тарифлари кўтарилди. Хусусан, маҳаллий телефон алоқаси учун абонент тўлови ўртача 27,7%га, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар ўртача 67,1%га оширилди.
Йўловчи ташиш хизматларининг ошиши, асосан кузатилаётган йўналишлар бўйича шаҳарлараро йўналишда қатнайдиган поездларда чипта нархининг ўртача 31,9%га ҳамда ҳаво транспорти хизматлари ўртача 2,8%га кўтарилиши билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди