15:12 / 03.03.2018
4 512

«Чиройли» авторақамлардан бюджетга қанча пул тушди?

«Чиройли» авторақамлардан бюджетга қанча пул тушди?
2017 йил сентябрь ойидан сотуви йўлга қўйилган чиройли давлат рақамларидан йил охирига қадар 31 миллиард сўмдан ортиқ маблағ тушган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Қайд этилишича, бу ҳақда Халқаро пресс-клуб сессиясида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси вакили маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августидаги 683–сонли қарорини бажариш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларга автомототранспорт воситалари учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини оширилган тўлов ставкаларида сотиш бўйича янги савдо платформаси ишга туширилди. Авторақамларни сотиш бўйича онлайн аукцион биржанинг янги avtoraqam.uzex.uz веб-сайтида амалга оширила бошлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Чиройли» авторақамлардан бюджетга қанча пул тушди?