14:03 / 17.03.2018
4 813

Тадбиркорлар учун электрон гувоҳнома жорий қилинди

Тадбиркорлар учун электрон гувоҳнома жорий қилинди
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан тадбиркорлик субъектлари, хусусан, палата аъзолари учун электрон гувоҳнома жорий этилди.

Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили муносабати билан татбиқ этилган ушбу электрон гувоҳномада палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек, палата аъзосининг солиқ тўловчининг индентификацион рақами (СТИР), гувоҳноманинг амал қилиш муддати ҳамда бошқа маълумотлар киритилган. Бу зарурат туғилганда тадбиркорлик субъектларига оид маълумотларни палатанинг электрон базасидан текшириш имкониятини беради.

— Электрон гувоҳномаларнинг афзалликлари кўп, — дейди Савдо-саноат палатаси бўлим бошлиғи Дилфуза Рўзметова. — Аввало, гувоҳномаларни онлайн тарзда эгаларига юбориш тизими яратилди. Бу тадбиркорларнинг вақтини тежайди, айниқса, чекка ҳудудлардаги корхона ва компания вакилларига, тадбиркорлик субъектларига гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатларни қисқартиради. Гувоҳноманини қўлга киритиш вақти ҳам тезлашади.


Яна бир муҳим жиҳат. Гувоҳномада QR-код, палатанинг расмий веб-сайтига ҳавола, палатанинг “Call-center” рақами акс эттирилган. Бу уларни қалбакилаштиришнинг олдини олади.

Қайд этиш жоизки, гувоҳноманинг янги электрон кўриниши, биринчи навбатда, палата аъзолигига қўшилаётган тадбиркорларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган палата аъзоларига берилади. Сўнгра босқичма-босқич палатанинг барча аъзоси гувоҳномалари электрон шаклдагисига алмаштирилади.
Раҳим ШЕРҚУЛОВ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тадбиркорлар учун электрон гувоҳнома жорий қилинди