Фото: Агентликнинг «Facebook»даги расмий саҳифаси
Президентнинг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Давлат хизматлари марказларининг асосий вазифаларидан бири сифатида мазкур соҳада бюрократия, сансалорлик ва бошқа маъмурий тўсиқларга йўл қўймаслик белгиланган.
Ушбу йўналишда ишлар қандай йўлга қўйилганлигини аниқлаш мақсадида Давлат хизматлари агентлиги масъул ходимлари томонидан Фарғона вилоятининг туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари фаолияти «сирли мижоз» тамойили асосида ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Агентликнинг «Facebook»даги расмий саҳифасида хабар берилди.
Ўрганиш вақтида ўз хизмат вазифасига нолойиқ хатти-ҳаракатлар содир этган, касбига масъулиятсизлик билан ёндашган ва «сирли мижоз» сифатида мурожаат қилган тадбиркорлик субъектларини асоссиз равишда бошқа ташкилотларга юбориб, уларнинг мурожаатларини сансалорликка солиш каби ҳолатларга йўл қўйган давлат хизматлари марказининг 1 нафар раҳбари ва 5 нафар ходими билан меҳнат шартномалари бекор қилинди. 5 нафар марказ раҳбарларига интизомий жазо чоралари қўлланилди ҳамда ҳудудий бошқарма раҳбариятидан тегишли тушунтиришлар олиниб, келгусида бундай ҳолатларга йўл қўйилса, шахсий жавобгарлик ҳақида огоҳлантирилди.
Фуқароларга давлат хизматлари кўрсатувчи ходимларнинг ўз ишига қанчалик ҳалол ва виждонан ёндашаётганини аниқлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги томонидан мунтазам равишда «сирли мижоз» тадбирини республикамизнинг барча ҳудудларида доимий равишда ўтказиш кенг йўлга қўйилган.
Фуқаролар ва тадбиркорлардан давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида турли салбий ҳолатлар юзага келганда, Адлия вазирлигининг қисқа рақамли 1008 «Ишонч телефони»га мурожаат қилишлари сўралади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди