
Солиқ тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасида юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бекор қилиш ва фақат мулкдорларга дивидендлар тарзида тўланадиган фойданинг бир қисмига солиқ солиш таклиф этилмоқда, деб ёзмоқда Norma.
Фойда солиғи (14%) ва дивиденд солиғи (10%) ўрнига фақат 25%лик ставкадаги дивиденд солиғи жорий этилади.
Бугунги кунда умумбелгиланган солиқларни тўловчилар ва тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар қисмида солиқ солишнинг соддалаштирилган тизимини қўлловчилар фойда солиғини тўлайдилар.
Қуйидагиларга фойда солиғи солинади:
• фойда, яъни жами даромад билан чегириладиган харажатлар ўртасидаги фарқ;
• тўлов манбаида солиқ солинадиган даромадлар.
Демак, фойда солиғидан ташқари, дивидендларни тўлаш чоғида 10%лик ставкада дивиденд солиғи ҳам тўланар экан.
Қуйидаги ислоҳот амалга оширилади:
• бугунги кунда энг мураккабларидан бири ҳисобланган солиқ бекор қилинади;
• солиқ маъмуриятчилиги соддалаштирилади;
• дивидендлар ҳисобига ходимларга хуфия тўловлар схемалари наф келтирмайдиган қилиб қўйилади;
• мулкдорларнинг бизнесни кенгайтириши ёки янгисини очиши рағбатлантирилади.
Фойда инвестицияларга сарфланса, унга солиқ солинмайди.
Фойда солиғининг бекор қилиниши банклар ва суғурта ташкилотларига дахл этмайди. Норезидентлар учун ҳам солиқ солишнинг алоҳида тартиби таклиф этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар