23:43 / 29.03.2018
4 729

Германия ҳукумати Ўзбекистонга 12,3 миллион евро ажратади

Германия ҳукумати Ўзбекистонга 12,3 миллион евро ажратади
Германия ва Ўзбекистон ҳукумати умумий қиймати 12,3 млн евро миқдоридаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолади, деб хабар берди Sputnik.

2018 йил охиригача мўлжалланган ҳужжат Тошкентда имзоланди. Ҳужжатни Германия ҳукумати номидан ГФРнинг Ўзбекистондаги элчиси Гюнтер Оверфельд, Ўзбекистон ҳукумати номидан Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Шуҳрат Вафоев имзолади.

“Молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битим соғлиқни сақлаш соҳасида лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади. Булар хусусан, Ўзбекистон вилоятларида сил касаллигига қарши курашиш бўйича лойиҳа доирасида кўп тармоқли тиббиёт марказларини модернизация қилиш ва махсус лабораторияни жиҳозлаш, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда бажариладиган тадбирлар учун зарур бўлган грантларни ажратишдир”, — дейилади Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан.

Қайд этиш жоиз, 1993 йилдан буён Германия ҳукумати томонидан техник ва молиявий ҳамкорлик доирасида ажратилган маблағлар миқдори 341 млн евродан ошди.

Германия Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги муҳим ҳамкорларидан ҳисобланади. 2016 йилда ўзаро товар алмашиш ҳажми 520 миллион доллардан ошган. Ўзбекистонда Германия инвестицияси иштирокида 100 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Германия ҳукумати Ўзбекистонга 12,3 миллион евро ажратади