2018 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда истеъмол товарларининг асосий турлари нархлари ўртача 1 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди, деб ёзади «Газета.uz». Республика ҳудудларидаги нархлар динамикаси кузатуви умуман олганда нархлар барқарорлашганидан далолат бермоқда, дейилади хабарда.
Мартда кузатилаётган товарлар нархининг ўртача даражаси пасайгани қайд этилган, январь ва февралда эса тегишли равишда 0,6 ва 0,7 фоизга ўсиш кузатилган эди.
Январь мартда пиёз 46,4 фоизга, тухум — 23,3 фоизга, шакар — 10 фоизга, картошка — 6,2 фоизга, гуруч — 4,2 фоизга, ўсимлик ёғи — 3,2 фоизга, буғдой уни — 2,2 фоизга, сабзи — 1,8 фоизга арзонлашди. Шу билан бирга, гўшт нархи 1,1 фоизга ўсди.
Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари орасида кийим-кечаклар — 4,9 фоизга, оёқ кийимлари — 3,8 фоизга, телевизорлар — 7,8 фоизга, чангютгичлар — 4,4 фоизга ва совитгичлар — 3,5 фоизга арзонлашган.
Инфляция жараёнларининг босилишига ва иқтисодиётнинг истеъмол секторидаги нархлар даражасининг барқарорлашишига биринчи чоракда айирбошлаш курсининг барқарорлиги сақланиши ва пул массаси ўсишининг паст суръатлари каби омиллар таъсир қилди.
Январь мартда айирбошлаш курси 0,5 фоизга мустаҳкамланди, ўтган йилнинг шу даврида эса у 10 фоизга қадрсизланган эди. Пул массаси 1 фоизга ошди (2017 йилнинг шу даврида — 7,6 фоизга ошган). Муомаладаги нақд пул ҳажми 6 фоиздан ортиққа камайди, ўтган йилнинг шу даврида эса 21 фоизга ошган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди