00:19 / 17.05.2018
4 431

АҚШ ва Ўзбекистон корхоналари орасида имзоланган шартномалар рўйхати маълум бўлди

АҚШ ва Ўзбекистон корхоналари орасида имзоланган шартномалар рўйхати маълум бўлди
Фото:«US Embassy in Uzbekistan»
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг АҚШда бўлиб ўтаётган ташрифи давомида Ўзбекистон ва АҚШнинг етакчи корхоналари орасида бир қатор муҳим шартномалар имзоланди.

Халқаро пресс-клуб хабарида айтилишига кўра, шартномалар 2018 йилнинг 15 май куни 11:00-12:00лар орасида «White & Case» компанияси офисида имзоланган.

Хусусан, имзоланган шартномалар орасида қуйидагилар бор:

1. «Ўзбекэнергия» АЖ ва «General Electric Gas Power Services» ўртасида:
Тошкент ТЭС ҳудудида қўшма корхоналар асосида электр-энергиясини ишлаб чиқариш учун технологияларни танлаш тўғрисидаги битим;

Тошкент ёки Сурхондарё вилоятида юқори кўмир ёқилғисини ёқиш натижасида электр-энергиясини ишлаб чиқариш ва технолигияни танлаш бўйича келишув;

2. «Ўзбекнефтгаз» ОАЖ «General Electric» ўртасида:
Газни ташиш тизмини техник қайта жиҳозлаш ва ривожлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш учун молиялаштиришни жалб қилиш мақсадида ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми;

Ўзбекистонда ягона хизмат марказини яратиш доирасида «General Electric» нинг турбо техникасини таъмирлаш ва таъмирлаш усулларини маҳаллийлаштириш имкониятларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик битими;

«Ўзбекнефтгаздобича» очиқ акциядорлик жамияти газ-компрессор ва газ-турбин ускуналарини биргаликда техник аудит қилиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги битим.

3. «Жиззах Петролиум» ва «Honeywell UOP» ўртасида:
«Строительство НПК Джизакской области» лойиҳасини амалга ошириш бўйича шартномалар (техникаларни лицензиялаш бўйича);

«Ўзбекнефтгаз» очиқ акциядорлик жамияти раиси Баҳодир Сиддиқов ва «Exxon Mobil» компанияси вице-президенти Шуан Смит ўртасидаги келишув:

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида базавий мойларни ишлаб чиқаришни ташкил этишда ҳамкорлик тўғрисидаги меморндум (лецензиат ва ускуналар етказиб берувчи сифатида).

4. «Дори Дармон» АЖ ва «United Investment Healthcare Group LLC» ўртасида:
«Дори Дармон» акциядорлик жамияти ва « United Investment Healthcare Group LLC» МЧЖ ўртасидаги англашув меморандуми.

5. «Ўзбекнефтгаз» ОАЖ ва «Honeywell UOP» ўртасида:
Метандан олефинларни ва улар асосида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида ўзаро англашув меморандуми.

«UOP" компаниасининг «Separex» технологиясидан фойдаланган ҳолда газни қайта ишлаш жараёнини модернизация қилиш лойиҳаси доирасида ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми.

SCADA ҳамкорлик тўғрисидаги ўзаро англашув меморандуми.

6. «ВМВ Trade» МЧЖ ва «Silverlate Capital» ўртасида:
Жиззах вилоятида агросаноат ташкил этиш тўғрисидаги битим;

7. «Uz-American Trade Сorp. » савдо уйи ва «Golden Natural Group» ўртасида:
АҚШга ўзбек қуритилган мевалари ва тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш тўғрисидаги шартнома.

8. «Узбекэнерго» АК ва «SkyPower Global» ўртасида:
«Ўзбекистонда қўёш электр-энергиясини қуриш» лойиҳасини ривожлантириш тўғрисида.

9. Ўзбекистон Адлия вазири Руслан Давлетов ва ҳамкор компания «Baker & McKenzie» ўртасида:
Соҳада тажриба алмашиш, ҳуқуқшунослик ва кадрлар малакасини ошириш масалалари бўйича келишув.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » АҚШ ва Ўзбекистон корхоналари орасида имзоланган шартномалар рўйхати маълум бўлди