13:53 / 18.05.2018
5 223

Энди Ўзбекистонда хорижий электрон ҳамёнлардан тўлов қилиш мумкин бўлади

Энди Ўзбекистонда хорижий электрон ҳамёнлардан тўлов қилиш мумкин бўлади
Ўзбекистон ҳудудида электрон пуллар муомаласини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат 2019 йил 1 январгача тайёрланади, деб ёзади Spot.

Бу «Электрон тижоратни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарорига иловада кўзда тутилган.

Бундан ташқари, электрон тижорат олди-сотдиларида электрон пуллар, шу жумладан, хорижий электрон ҳамёнлар билан тўловлар ўтказиш тартиби белгиланади.

Бунга масъул этиб Марказий банк, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа манфаатдор идоралар тайинланди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энди Ўзбекистонда хорижий электрон ҳамёнлардан тўлов қилиш мумкин бўлади