09:53 / 26.05.2018
3 864

Бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади

Бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 майдаги қарори билан Молия вазирлиги Ғазначилиги вазирликнинг Ягона ғазна ҳисобварағидаги вақтинча бўш маблағларни тижорат банклари депозитларига жойлаштириш бўйича ягона орган этиб белгиланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берган.

Қарорга кўра давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек бюджет ташкилотлари вақтинча бўш маблағлари тижорат банклари депозитларига ўзлари мустақил ёки ўз хоҳишлари билан Ғазначилик бўлинмаларига буюртномалар тақдим этиш йўли билан жойлаштирилиши мумкин.

Молия вазирлиги Ғазначилиги томонидан депозитларга маблағларни жойлаштириш мумкин бўлган банклар танлов асосида аниқланади.

Давлат бюджети маблағлари тижорат банклари депозитларига бир молия йили доирасида, давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари бошқа жамғармалар, шунингдек бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари эса 12 ойгача муддатда жойлаштирилади.

Давлат бюджетининг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришга олинган даромадлар қуйидаги тартибда тақсимланади:

80 фоизи – республика бюджети даромадига;

20 фоизи – молия тизимини ижтимоий ривожлантириш ва ходимларнинг моддий ривожлантириш жамғармасига.

Тижорат банклари депозитларга жойлаштиришган вақтинча бўш маблағлар, шу жумладан, фоизлар ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда:

шартномада белгиланган тартибда қарздорликни ундиради;

ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг
0, 033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Бюджет ташкилотларининг вақтинча бўш маблағлари тижорат банкларининг депозитларига жойлаштирилади