20:45 / 28.05.2018
4 029

Ўзбекистонда доллар курси 7982 сўмга тушди

Ўзбекистонда доллар курси 7982 сўмга тушди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 29 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 15,70 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7982 сўму 25 тийинга тенг бўлиб турибди.

Шу тариқа, Америка валютаси курси икки ҳафтадан бериш 8000 сўмдан пастда турибди - ўтган ҳафтада доллар биринчи марта 7998 сўмга тушиб кетганди.

Евро курси эса 97,47 сўмга тушиб, 9299,32 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 0,80 сўмга арзонлаб, 127,57 сўмга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда евро 3 кун ичида 471 сўмни, доллар эса 22 сўмни йўқотгани хабар берилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда доллар курси 7982 сўмга тушди