18:25 / 11.06.2018
3 509

Долларнинг расмий курси яна пасайди

Долларнинг расмий курси яна пасайди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 12 июндан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари 34,70 сўмга арзонлаган ва 1 доллар 7909 сўму 37 тийинга тенг бўлиб турибди.

Евро курси эса 43,37 сўмга кўтарилиб, 9306.16 сўмни ташкил қилган.

1 Россия рубли курси 1,01 сўмга арзонлаб, 126.72 сўм бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойи бошида 8200 сўмга яқинлашган доллар курси, кейинги ҳафталар давомида курс узлуксиз арзонлай бошлади.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)