15:20 / 11.07.2018
4 047

Келаётган 10 йилда биткоинлар ва криптовалюталар тақдири қандай бўлади?

Келаётган 10 йилда биткоинлар ва криптовалюталар тақдири қандай бўлади?
Келаётган ўн йилда биткоинлар ва криптовалюталар товар ва маҳсулотлар учун энг кенг тарқалган тўлов воситасига айланади. Лондон қироллик коллежи ва eToro ижтимоий инвестициявий платформаси тадқиқотчилари ана шундай хулосага келишди. Улар томонидан эълон қилинган “Криптовалюталар: ишонч ва қабул қилиниш учун тўсиқларни енгиб ўтиш” маърузасида шу ҳақида тўхталиб ўтилган.

Таҳлилчилар фикрича, барча жойда криптовалюталарни қабул қилиш учун улар қуйидаги функциялар эга бўлиши керак: омонат ва жамғарма воситаси, алмашиш ва ҳисоб-китоб бирлиги воситаси.

Бу борадаги талабларга жавоб бериш учун биткоин ва рақамли валюталар янада такомиллаштирилиши керак. Бунда уларнинг оммабоплигини ошириш, кенг миқёс касб этиши, фойдаланувчилар интерфейси ва бошқариш тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор бериш лозим.

Forklog манбасига кўра эса, мутахассислар криптовалюталар аллақачон жамғарма воситасига айланганига ишончлари комил.

“Биринчи электрон хат 1971 йилда жўнатилган, бироқ мазкур технология Hotmail қулай интерфейс шарофати билан кундалик ҳаётимизга кириб келиши учун қарийб ўттиз йил вақт талаб этилди. Тарихдаги илк биткоин-транзакцияси салкам саккиз йил олдин амалга оширилган эди, бугун кўраяпмизики, соҳа пулга бўлган талабга мослашишни бошлаяпти. Биз келаётган ўн йил давомида биткоин ва бошқа криптовалюталар умумқабул қилинган воситага айланади, деб ҳисоблаймиз. Албатта, тўсиқлар бор, лекин уларни енгиб ўтса бўлади”, деди eToro компанияси директори Иқбол Гандам.

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари томонидан Ўзбекистон Республикасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор қабул қилинди. Унга кўра, юртимизда крипто-активлар соҳасида майнинг, смарт-контрактлар, “блокчейн” технологиялари жорий қилинади; “блокчейн” технологияларини ишлаб чиқиш ва фойдаланиш соҳасида малакали кадрлар тайёрланади. Ўз навбатида жисмоний ва юридик шахслар ўртасидаги крипто-активлар айланмаси ва улардан олинган даромадлар солиққа солиш объектлари бўлиб ҳисобланмайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Келаётган 10 йилда биткоинлар ва криптовалюталар тақдири қандай бўлади?