Россияда ноқонуний майнинг учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилиши мумкин

Россия Давлат Думаси рақамли валюталарнинг ноқонуний майнинги ва майнинг инфратузилмаси операторлари фаолияти учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди ва қабул қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ҳужжатга кўра, махсус реестрдан ўтмасдан майнинг билан шуғулланганлик, шунингдек, реестрга кирмасдан туриб майнинг инфратузилмаси оператори хизматларини кўрсатганлик учун 1,5 миллион рублгача жарима ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин.
Агар ушбу ҳаракатлар йирик миқдорда зарар етказилишига ёки катта миқдорда даромад олинишига олиб келса, жавобгарлик чоралари янада кучайтирилади. Жиноят уюшган гуруҳ томонидан содир этилганда ёки ўта йирик миқдорда зарар етказилганда, жазо муддати 5 йилгача қамоқни ташкил этиши белгиланган.
Шунингдек, Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 104.1-моддасига ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, майнинг соҳасидаги ноқонуний фаолият учун мол-мулкни мусодара қилиш имконияти кенгайтирилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!