Ўзбекистон банкларида яқин вақт ичида МДҲ мамлакатлари миллий валюталарида ҳисоб рақамлари очиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Молия вазирлиги матбуот хизматига таяниб "Халқ сўзи" нашри хабар бермоқда.
Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров МДҲ мамлакатлари томонидан тузилган Давлатлараро банки делегацияси вакиллари билан учрашувда бу ҳақида маълум қилинди.
“Хусусан, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки қадам сифатида МДҲ мамлакатлари миллий валюталарида ўзаро корреспондентлик рақамларини очиш имконияти муҳокама қилинди”, дейилади хабарда.
Тўловларни амалга оширишда Давлатлараро банк тўловчининг мамлакати миллий валютаси олувчининг мамлакати миллий валютасига конверсия қилинишини таъминлайди.
Аввалроқ Ўзбекистонда Қозоғистон банки очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар қилинганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Жамшид Қўчқоров: «Халқаро бозорларда юзага келган вазиятни сўмнинг алмашув курсига таъсири ҳозирча нейтрал»

Жамшид Қўчқоров: “Бизнинг мақсад ўзбек компанияларини замонавий корпорацияларга айлантириш”

Ўзбекистонда молия, солиқ ва божхона органлари фаолияти нега ўрганилмоқда?

Moody's G20 давлатлари иқтисодиёти ўсишини тахмин қилди

Хитой миллий валютаси долларга нисбатан яна қадрсизланди

Хитой марказий банки бутун дунёни юанга кўмиб ташламоқчи