12:53 / 27.07.2018
4 757

2018 йилда Ўзбекистон энг кўп экспорт қилган маҳсулотлар (Инфографика)

2018 йилда Ўзбекистон энг кўп экспорт қилган маҳсулотлар (Инфографика)
2018 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон томонидан экспорт қилинган маҳсулотлар рўйхати эълон қилинди. Бу ҳақда маълумот берувчи махсус инфографика Ташқи савдо вазирлиги томонидан “Халқ сўзи Online“га тақдим этилди.

Унга кўра, энг кўп экспорт қилинган маҳсулотлар орасида биринчи ўринда табиий газ бўлиб, йил бошидан буён маҳсулотнинг экспорт қиймати 1 млрд 139 млн 948,1 минг долларни ташкил қилди. Кейинги ўринларда мева-сабзавотлар (463 млн 198,1 минг доллар) ва ип-пахта маҳсулотлари (381 млн 039 минг доллар) жойлашган.

Пахта толасининг экспорт ҳажми эса 166 млн доллар бироз кўпроқ қийматни ташкил қилган. Шунингдек Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспорт ҳажми бўйича мамлакатдаги маҳсулотлар ичида бор-йўғи 15-ўринда қайд қилинган — 22 млн 164,2 минг доллар.

Олти ой давомида экспортнинг умумий ҳажми 7 793 421,1 минг долларни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2018 йилда Ўзбекистон энг кўп экспорт қилган маҳсулотлар (Инфографика)