09:57 / 03.08.2018
4 399

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Турк тадбиркорларга айтмоқчиман: Ўзбекистонга бугун киришингиз керак!» (видео)

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Турк тадбиркорларга айтмоқчиман: Ўзбекистонга бугун киришингиз керак!» (видео)
Фото:«Toshkent.uz»
Тошкент шаҳар хокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бошчилигидаги делегация Туркия Республикасига ташрифи чоғида бир қатор учрашувларни ўтказди. Учрашувларда асосан Тошкент шаҳрига инвестициялар киритиш борасида Турк инвесторлари билан ҳамкорлик, қолаверса улар билан ҳамкорликда амалга оширилиши мумкин бўлган мақсадли ишлар ҳақида фикр алмашдилар. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу ўринда Тошкент шаҳар ҳокимиятида ташкил этилаётган тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар иштирокида «очиқ эшиклар куни» ўтказилаётганидан хабарингиз бор. Ушбу тадбирларда Турк инвесторлари ҳам иштирок этишмоқда ва улар аллақачон ўз лойиҳалари доирасида амалий ишларни ҳам бошлаб юборган.

Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг Туркия Республикасига ташрифи ҳам айнан инвесторларнинг Тошкентга келиши мумкинлиги ва ўз лойиҳалари билан «Очиқ эшиклар куни»да иштирок этишлари, қолаверса пойтахтимизнинг инфратузилмасини жаҳон стандартлари даражасига олиб чиқишда албатта уларнинг тажрибалари муҳим рол ўйнайди.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Турк оммавий ахборот воситалари ходимларига интервю берар экан «Турк шерикларимиз билан ҳар йўлда ҳамкорликка тайёрмиз. «Аларко», «Йилдирим», «Айханлар» ва «Ихлас холдинг» раҳбарлари билан учрашувлар ўтказдик. Барчаларини Ўзбекистонга таклиф этяпмиз. Келишсин, кўришсин, ўзлари танлашсин қайси соҳага сармоя киритиш маъқул эканини ва ҳамкорликда ишлайлик...! Турк тадбиркорларга айтмоқчиман: Ўзбекистонга бугун киришингиз керак! Бугун сизлар кирмасангиз, бошқа давлатлар ишбилармонлари киради киради. Сизнинг ўрнингизни бошқалар эгаллайди. Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи бўлсангиз - ё бугун, ё ҳеч қачон! Албатта, бизнесда ҳар кимга жой бор, лекин ишбилармонлар менинг нима демоқчи эканимни тушунишди, деб ўйлайман. Менинг ҳоким сифатида эшигим турк дўстларимиз учун ҳар доим очиқ!» - дейди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.
[media=https://youtu.be/K7cQ7VmETNE]

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Жаҳонгир Ортиқхўжаев: «Турк тадбиркорларга айтмоқчиман: Ўзбекистонга бугун киришингиз керак!» (видео)