date
views 4 023

Ўзбекистон Қозоғистондан ёғни 4 миллион долларга импорт қилади

Ўзбекистон Қозоғистондан ёғни 4 миллион долларга импорт қилади
Қозоғистон ёғни Ўзбекистонга экспорт қила бошлади, дея хабар беради «Атамекен» телеканалига таяниб Кун нашри.

«Шимкентмай» «KazakhExport» экспорт суғурта компанияси дастури доирасида «Сбербанк»дан 100 млн тенге (2,2 млрд сўм) миқдорда экспортдан аввалги молиялаштиришнинг биринчи траншини олди.

Марказий Осиёга экспортни амалга ошириш учун молиялаштиришнинг тасдиқланган лимити умумий ҳажми 730 млн тенге (16 млрд сўм)ни ташкил этади, улардан 702 млн тенге (15,5 млрд сўм) - Ўзбекистон учун лимит.

Йил охирига қадар «Шимкентмай» АЖ Ўзбекистонга қарийб 4 миллион долларлик қийматдаги ёғ экспорт қилишни режалаштирмоқда.

«Тўрт миллион долларлик шартнома - Жанубий Қозоғистон вилояти тадбиркорлар палатаси ва «KazakhExport»нинг маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш бўйича ҳамкорликдаги ишининг натижаси», - дея таъкидлаб ўтди Жанубий Қозоғистон вилояти тадбиркорлар палатасининг лойиҳаларга ҳамроҳлик қилиш бўлими эксперти Бакитжан Сейтинбетов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон Қозоғистондан ёғни 4 миллион долларга импорт қилади