АҚШнинг Amazon компанияси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Улар Artel заводи фаолияти билан яқиндан танишди. Бу ҳақда корхона ўзининг Facebook саҳифасида маълум қилди.
Мазкур ташрифдан мақсад Ўзбекистонда янада қулай IT экотизимларини яратиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик нуқталари ва истиқболдаги лойиҳалар учун йўналишлар топишдир.
Amazon мутахассислари Аҳмед Элбаз ҳамда Вераника Рамановская ўзбек бренди вакиллари билан учрашиб, ана шу масалаларни муҳокама қилди.
Эслатиб ўтамиз, Amazon маҳсулот ҳамда хизматларни интернет орқали тақдим этувчи дунёдаги энг йирик компаниялардан бири ҳисобланади.
Меҳмонлар Artel заводининг ишлаб чиқариш базалари ва логистика маркази, тадқиқотлар ва такомиллаштириш маркази ҳисобланган R&D бўлимини кўздан кечиришди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди