22:55 / 18.10.2018
3 701

Россия компанияси Ўзбекистонда минг гектарлик иссиқхона қуради

Россия компанияси Ўзбекистонда минг гектарлик иссиқхона қуради
«Ўзэкспомарказ»да Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми доирасида ўтказилаётган агросаноат комплексида кооперация ҳамкорлигини ривожлантириш мавзусидаги амалий семинар давом этмоқда.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида «Ўзэкспомарказ»да ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик I форуми доирасида ўтказилаётган агросаноат комплексида кооперация ҳамкорлигини ривожлантириш мавзусидаги амалий семинарда Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари С.Ходжаев Ўзбекистон айни вақтда 60 ортиқ давлатга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилаётгани, бунда Россия муҳим ўрин тутишини таъкидлади.

Мазкур форумда Россияда фаолият юритаётган кўплаб тадбиркорлар иштирок этмоқда. Уларнинг кўпчилиги ўзи учун ҳамкорлар топишга ҳам улгурган. Мисол учун, “Нива Гринхаузис” компанияси раҳбари Умар Мусаев улардан бири.

Қайд этиш жоизки, мазкур корхона замонавий комплексларни қуриш ва жиҳозлаш билан шуғулланади. Нафақат Россияда, балки Марказий Осиёда давлатларида кўплаб лойиҳаларни амалга оширмоқда. Жумладан, юртимизнинг турли вилоятларида ана шундай йирик лойиҳалар бажарилмоқда. Хоразм, Бухоро ва Тошкент вилоятлари шулар сирасидандир.

– Биз, Ўзбекистонда янги ташкил этилган “Лимон етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар” уюшмаси билан ҳамкорлик қилиш ниятидамиз, – дейди У.Мусаев. – Улар билан форум доирасида ҳамкорлик лойиҳасини имзоладик. Бунда минг гектардан кўпроқ майдонда лимон етиштириш учун иссиқхона қуриб берамиз. Унда мева сақлаш ва лимонни қайта ишлаш бинолари қуриш ҳам кўзда тутилган. Ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма корхонамиз орқали маҳсулотларни нафақат Россияга, балки МДҲ давлатларига экспорт қиламиз. Янги ташкил этиладиган қўшма корхонага 100 минг доллардан ортиқ инвестиция киритиш режалаштирилган. Бунда Россия банклари ўз маблағи билан иштирок этади. Ўйлайманки, ҳамкорликда Ўзбекистон лимонларини дунёнинг барча давлатларига экспорт қилишга эришамиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия компанияси Ўзбекистонда минг гектарлик иссиқхона қуради